Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Косонсой” чегара божхона пости ходимлари А.Н. божхона тўловларидан қочиш мақсадида 17 миллион сўмлик 2 турдаги маиший техника воситаларини мазкур пост орқали ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганида тўхтатиб қолишди.
Шунингдек, “Поп” чегара божхона пости ходимлари фуқаро А.Ф.нинг 5 миллион сўмлик 2 дона кондиционерларни мазкур пост орқали ноқонуний олиб ўтишга уринганлигини аниқлашди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
9.07.2019