Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “оғу”ларни парвариш қилаётган фуқаронинг қилмишлари фош этилди.
Денов туманида яшовчи фуқаро М.А.нинг яшаш хонадонидаги томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасидаги узумзор орасига экилиб парваришланган, 11 туп “наша” гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
8.07.2019