Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини тартибга солиш бўйича тушунтиришлар берилди
1367
Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги “Талимаржон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Нишон туманида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини тартибга солиш бўйича тушунтиришлар берилди

Давра суҳбатида давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сон Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Йиғилишда, мамлакатимизда рақобатбардош ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорликни ва соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва рағбатлантириш ҳамда ички бозорни сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга йўналтирилган солиққа тортиш ва божхона-тариф тизимини тартибга солиш самарали тизимини шакллантириш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ишлар тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, иқтисодиётнинг айрим секторларида тадбиркорлик субъектларига сезиларли миқдорда имтиёз ва преференциялар берилганини ҳисобга олган ҳолда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг амалдаги тартибидаги мавжуд бўлган номутаносибликлар барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлашда қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш имкониятини бермаётганлиги таъкидланди.

Учрашув сўнггида тадбиркорларга Фармон мазмун-моҳияти бўйича тайёрланган буклетлар тарқатилди ҳамда улар томонидан йўлланган  саволларга соҳа мутахассислари батафсил жавоб қайтаришди.

8.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг