Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тўловларидан бўйин товлашга уриниш фош этилди
1366
Божхона ходимлари ташқи иқтисодий фаолият йўналишидаги божхона қоидабузарлик ҳолатларига чек қўйишди.
Божхона тўловларидан бўйин товлашга уриниш фош этилди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан  пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият номига  хориждан темир йўл контейнерида келган юклар “Уй-рўзғор товарлари”ни   божхона кўригидан ўтказиш давомида божхона юк декларациясида ҳамда  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча 400 рулон “Мебел учун лента” ҳамда 278 дона “Ошхона пичоқлари” товарлари борлиги  аниқланди.

Аниқланган товарларнинг умумий қиймати салкам 20,5 миллион сўмни ташкил этар экан.

Шунингдек, “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан яна бир корхоналардан бирининг номига келган ҳўл меваларни божхона кўриги давомида юк кузатув хужжатлари билан божхона юк декларациясида тафовутлар борлиги аниқланди. Натижада ҳужжатларда кўрсатилганидан кейин 2,3 тонна маҳсулотлар учун 70,6 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда, “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан корхона номига келтирилган “ресторан анжомлари” товарлари божхона кўригидан ўтказилганда божхона юк декларациясида ҳамда  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 36 дона юмшоқ мебеллар ҳамда кўрсатилганидан ортиқча  768 дона “идиш товоқлар”, “газ плитаси” товарлари борлиги аниқланди. Мазкур товарларнинг умумий қиймати салкам 78 миллион сўмни ташкил этар экан.

Шу каби ҳолат “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан ҳам аниқланди. Хориждан корхона номига келган юклар божхона юк декларацияси ҳамда  юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказиш натижасида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий оғирлиги 4 тоннадан ортиқ бўлган “Металл пардалар учун ушлагичлар” товари борлиги маълум бўлди. Натижада жами 10,7 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

8.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг