Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқанд халқаро аэропортида психотроп моддалар ушлаб қолинди
1249
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Самарқандлик божхоначилар доимий равишда профилактика тадбирларини олиб боришларига қарамасдан божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган айрим фуқаролар ҳамон тақиқланган ёки чекланган предметларни олиб ўтишга уринишмоқда.
Самарқанд халқаро аэропортида психотроп моддалар ушлаб қолинди

Жумладан, Самарқанд халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Э.Ш. “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Натижада, текширув жараёнида унинг юклари орасидан 4 та конвалютада жами 40 дона “Нитразепам” номли таблеткалари борлиги аниқланди.

Эксперт-криминалистика экспертиза хулосасига кўра, “Нитразепам” таблеткалари Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддаларнинг рўйхати киритилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 окябрдаги 878-сон қарори, 3-рўйхати).

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларнитурли номдаги 5 тагача ва улардан ҳар бирининг иккитадан ортиқ бўлмаган ўрамини даволаш курси доирасида олиб кириш ва олиб чиқишда рухсат берилиши кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, ушбу қарорга кўра ўтказиш пунктларида божхона чегарасини кесиб ўтишда жисмоний шахслар уларда психотроп моддалар борлигини йўловчи божхона декларацияда қайд этишлари шарт.

8.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг