Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона ходимлари қўшни давлатдан юртимизга кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.
Натижада, фуқаролар К.С., С.Н. ва М.Б.лар божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 77 дона чилим учун мўлжалланган тамаки ва кўмирлар, 1,2 тонна қизил олмалар ва бошқа сифати кафолатланмаган маҳсулотларни вагон ўриндиқлари остига беркитиб олиб киришга уринганлиги аниқланди.
Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати салкам 90 миллион сўмни ташкил этди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
6.07.2019