Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Cалкам 89 миллион сўмлик заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
1224
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрларига кўра, 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини олиб кириш мумкин.
Cалкам 89 миллион сўмлик заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Аммо, мазкур меъёрларга риоя қилмасдан туриб, заргарлик буюмларини турли найранг ва усулларини қўллаган ҳолда олиб киришга уринаётган шахслар ҳам учраб турибди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси бир қатор чегара божхона постлари томонидан ана шундай холатларнинг бир нечтаси  фош қилинди.

Жумладан, “С.Нажимов” чегара божхона пости ходими томонидан, қўшни давлатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Н.Ш. қўлидаги целофан пакет ичида қоғоз салфеткаларга ўраб беркитилган 38 700 000 сўмлик, 129 грамм бўлган сариқ металлдан ясалган, 10 дона аёллар билакузуги заргарлик буюмларини яшириб олиб киришга бўлган уринишлари фош қилинди.

Ушбу пост орқали юртимизга кириб келган фуқаро А.У. умумий  қиймати 28 335 000 сўмлик, оғирлиги 94,45 грамм бўлган 8 дона аёллар билакузуги заргарлик буюмларини яшириб олиб ўтаётганлиги аниқланди.

“Ғишткўприк” чегара божхона постига кириб келган фуқаро А.В. божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган, жами оғирлиги 109 грамм оқ металлдан ясалган, қиймати 3 270 000 сўмлик 32 дона заргарлик буюмларини яшириб қўшни давлатдан  олиб ўтаётганлиги аниқланди.

Яна бир шу каби қонунбузарлик ҳолати “Фарҳод” чегара божхона пости ходимлари томонидан фош қилинди. Фуқаро М.Р. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу шахс сумкасидаги кийимлари орасига  беркитган ҳолда умумий қиймати 18 500 000 сўмлик, 6 турдаги заргарлик буюмларини қўшни давлатдан ноқонуний  йўллар билан олиб кириш вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

6.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг