Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сигарет қутисига жойланган гиёҳвандлик моддаси фош бўлди
1314
Гиёҳвандлик воситаларини юримизга ноқонуний олиб кириш шунингдек, улар билан ноқонуний муомалада бўлиш қатъиян тақиқланган ва жиноий жавобгарлик билан белгилаб қўйилган. Бироқ бу каби қонунбузилиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Сигарет қутисига жойланган гиёҳвандлик моддаси фош бўлди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда вилоят ИИБ ҳодимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир давомида, Термиз шаҳрида ҳаракатланаётган, фуқаро Н.Ф. бошқарувида бўлган “Лабо” русумли автомашина тўхтатилиб, фуқаро Н.Ф. ва  унинг автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада мазкур шахснинг чўнтагидан сигарет қутисига жойланган 3 дона ўрамда соф вазни 2,4 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

6.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг