Ёшлар билан ишлашни янги босқичга кўтариш, уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишни таъминлаш, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий хаётидаги фаоллигини янада ошириш мақсадида бугунги кунда Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Андижон вилоятининг Улуғнор туманидаги 10-сонли умумтаълим ўрта мактабида ўтказилган тадбир давомида ичида истеъдодлари жўш уриб турган ёш ўғил-қизларнинг чиқишлари тадбирга янада кўрк қўшди.
Ўтказилган тадбир давомида ёш истеъдод соҳиблари бир қатор совғалар билан тақдирланди ва Муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида келгусида бу каби тадбирлар бошқа туманларда хам ўтказиб борилиши белгилаб олинди.
6.07.2019