Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тарихий самоварни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди
1264
Маълумки, Давлат божхона қўмитаси республикада қонун ҳужжатларига мувофиқ маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби устидан назоратни амалга оширади.
Тарихий самоварни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари тарихий ва маданий бойликларнинг республикадан олиб чиқишга бўлган уринишни бартараф этишди.

Қўшни давлатга чиқиш учун “Яллама” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро М.Ф.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, унинг сумкаси ичида божхона назоратидан яширилган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган қопқоғида "Фабрика Б.Г.Тейле Александр III Имп. Всеросс" ёзувлари бўлган, қиймати 5 000 000 сўмлик 1 дона қадимий самоварни яширинча олиб чиқаётгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

6.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг