Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Армиям юртимнинг қўрғони!
1434
Давлатнинг куч-қудратини, ҳарбий салоҳияти ва мудофаа даражасини унинг армияси белгилайди. Қалбга ғурур, тинч ва осойишта ҳаётга сурур бахш этадиган армия фахримиз.
Армиям юртимнинг қўрғони!

Ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топишида хам армиянинг ўрни каттадир. Шу муносабат билан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида "Армиям юртимнинг қўрғони" шиори остида табир  бўлиб ўтди.

Божхона бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ви­лоят кенгаши ҳамкорлигида таш­кил этилган тадбирда ҳарбий оркестр хамда бир қатор санъаткорлар томонидан ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ва кўргазмали чиқишлар, ходимларнинг фарзандлари ва оила аъзоларига намойиш этилди. Шунингдек, бошқарма ҳовлисида китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилиши таътилдаги болажонларга бир олам қувонч улашди.

Бугунги кунда миллий армиямиз жамиятимизнинг ажралмас қисмига ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод ва ҳарбий хизматчиларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, мамлакат келажаги учун фуқаролик масъулияти ҳиссини оширишга хизмат қилувчи етакчи институтга айланди, десак муболаға қилмаган бўламиз.

6.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг