Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Зиёратчиларга божхона қоидалари тушунтирилди
2027
Фарғона вилоятидаги Ислом Каримов номли вилоят театр ва концерт саройида Ҳаж ва Умра Ҳайъати томонидан “Ҳаж -2018” мавсумини белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлашга бағишлаган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда комиссияси аъзолари, мутассади ташкилотлар вакиллари билан биргаликда божхона органлари ходимлари ҳамда муборак Ҳаж зиёратига борувчи юртдошларимиз иштирок этдилар.
Зиёратчиларга божхона қоидалари тушунтирилди

Муборак Ҳаж сафарига бориш имкониятларига эга бўлган юртдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда. Хусусан, Фарғона вилояти бўйича жорий йил 30 июль, 2, 7, 8, 11 август кунлари 989 нафар зиёратчилар ҳаж сафарига кузатиш бўйича барча ташкилий масалалар ҳал этилганлиги қувонарли албатта.

Мазкур тадбир, зиёратчилар учун ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетиш олдидан зиёратчиларни ҳаж амаллари борасида билимларини ошириш, шунингдек, фуқароларни ҳаж зиёрати жарёнидан турли кўнгилсиз ҳодисалар, қонунбузарликларни олдини олиш мақсадида, божхона органлари, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, аэропорт ходимлари томонидан кенг тушунтиришлар берилди.

Хусусан Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи С.Қурбонов томонидан Ҳаж зиёратига борувчи фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги божхона қонунчилигига асосан республикадан олиб чиқиш ва республикага олиб кириш, шунингдек Саудия Арабистонига олиб кирилиши тақиқланган товарлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек,  Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Муборак Ҳаж сафарига борувчи фуқароларни  кузатиш учун сафарга жўнаб кетиш чоғида кузатув масканларида алоҳида божхона ходимлари ажратилганлиги ҳар қандай вазиятда божхона ходимлари зиёратчиларимиз хизматида бўлишлари таъкидланди.

Мамлакатимизда,  жумладан, вилоятимизда йилдан-йилга  зиёратга борувчилар сони ортиб бормоқда. Бу эса ҳар бир юртдошимиз қалбида мустақилликка шукроналик туйғуларини мутаҳкамлаши табиий. Йиғилишда сўзга чиққанлар ана шулар ҳақида гапирар эканлар, муборак зиёратга бориш насиб этаётганлиги билан барчани қутладилар. Сафар чоғида амалга ошириладиган тартиб қоидалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

 

 

28.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг