Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро О.Х. божхоначилар эътиборини тортди ва тезкор кузатувга олинди.
Натижада, ушбу шахс божхона тўловларидан қочиш мақсадида 8,1 миллион сўмлик 27 дона уяли телефон аппаратларини божхона чегараларидан олиб ўтишга уринганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
4.07.2019