Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди
1825
Инсоният тараққиётнинг янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб колмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир. Ҳозирда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар каби божхона органларида ҳам гиёҳвандлик савдосига қарши кураш олиб борилмоқда.
Гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди

Хусусан, куни кеча Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда Каттақўрғон шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Натижада Ўзбекистон Республикаси фуқароси И.Ш. томонидан харидорга Самарқанд вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, вазни 25,74 грамм “марихуана” гиёхвандлик моддасини 2 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Албатта, жазонинг муқаррарлиги таъминланди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, ўзгалар ҳаёти, осойишта турмушига раҳна солувчи оғу – гиёҳвандлик воситаларини пуллаш эвазига мумай даромад орттиришга уринганлар муқаррар қонуний жазога тортилади. Шундай экан, умрнинг ҳар бир лаҳзасини ғанимат билиб, ҳалол меҳнат эвазига умргузаронлик қилиш хонадонимизга файз, рўзғоримизга қут-барака бахш этишини доимо ёдда тутайлик.

 

4.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг