Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дамасдан улоқтирилган сумкада оғу яширилганлиги фош этилди
1257
Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланмасига чек қўйилди.
Дамасдан улоқтирилган сумкада оғу яширилганлиги фош этилди

Тадбир давомида Бухоро туманида И.С. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада  автомашинада 2 дона оқ рангли қоғоз бўлагига ўралган, оғирлиги 3,11 граммга тенг бўлган  “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, мазкур автомашинада йўловчи сифатида кетаётган  Р.И   қўл сумкасини тезкор гуруҳ вакилларидан беркитиш мақсадида йўл чеккасига улоқтиришга уринган чоғида ходимларда шубҳа уйғотди ва мазкур сумка ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада сумкада 4,54 грамм  “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Текширув жараёнида  фуқаро Р. И нинг гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиши ва у фуқаро Э. С га  ҳам 2 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини пуллаганлиги ўз тасдиғини топди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Ғиждувон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.С.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада ушбу шахснинг хонадонидан 1,05 грамм марихуана моддаси борлиги аниқланди.

 Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ҳар уччала ҳолатда оғуфурушлар қўлга олиниб, улардан жами 10,7 граммга тенг бўлган гиёхвандлик моддалари  ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

4.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг