Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда профилактик тадбир бўлиб ўтди
1531
Ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ҳамда ОИТС - XXI асрнинг вабоси бўлиб, бутун жаҳон миқёсидаги асосий муаммоларидан бири ҳисобланади. Чунки бу иллатлар инсон саломатлигига жиддий таъсир қилмоқда.
Сирдарёда профилактик тадбир бўлиб ўтди

Божхона ходимлари ўртасида соғлом  турмушни тарғиб қилиш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси мажлислар залида “Ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ҳамда ОИТС билан зарарланиш оқибатларида келиб чиқиши мумкин бўлган зарарли иллатлар ва салбий ҳолатлар” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Унда Наркология диспансери Тиббий ижтимоий шифокори Давлатова Шахло ва Сирдарё вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази услубий профилактика ва эпидемияга қарши курашиш ишларини ташкиллаштириш бўлими мудири Қобилов Алишерлар иштирок этдилар. Семинар давомида улар томонидан маърузалар қилиниб, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва ОИТС билан зарарланиш оқибатлари ҳақида тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.

Шунингдек тадбир давомида спиртли ичимликларни сурункали равишда истеъмол қилиш оқибатлари, гиёҳвандлар, ОИВ/ОИТСга чалиниш, шу жумладан вирусли гепатитнинг “В” ва “С” турларини юқтириш ҳамда қон орқали юқадиган барча юқумли касалликларнинг хавфи ўта юқори бўлиши хусусида сўз юритилди.

Мазкур ўтказилган  тадбир келгусида ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиботи ва улар орасида ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва ОИТСга қарши курашишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

3.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг