Тадбирда Тошкент шаҳар Сергели туман прокурори Т.Б.Хусанов, Сергели туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлинмаси бошлиғи Б.Х.Олимжонов ҳамда шахсий таркиб ва тингловчилар иштирок этишди.
Давра суҳбатини туман прокурори очиб берар экан, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши тизимли равишда кураш олиб борилаётганини, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сонли Фармонининг мазмун моҳиятига изоҳ бериб, бу борада Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирлар ва аниқланган қонунбузулиши ҳолатларини кўргазмали материаллар ҳамда видеороликлар асосида тушунтириб берди.
Сергели туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлинмаси бошлиғи ҳам коррупция ва унинг тарихи, бугунги кунда ушбу иллатнинг жамиятдаги салбий кўринишлари ҳақида сўз юритиб, унга қарши курашда энг аввало, аҳолининг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, тизимда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш лозимлигини таъкидлади.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.
2.07.2019