Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган ҳисобланади.
Шунга кўра, Қорақлапоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда амалга оширган тезкор-қидирув тадбирлари давомида бир нечта фуқаролар томонидан қурол-яроғларнинг ноқонуний сақланаётганлигини фош қилишди.
Нукус туманида ўтказилган тадбир давомида фуқаро Қ.Джуманазаровнинг яшаш хонадони унинг розилиги билан холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони орқа томонида жойлашган молхонаси ёнида қамишлар орасига яшириб сақлаб қўйилган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз 2 дона ов милтиғи, 23 дона гильза, 34 дона капсюлларни ноконуний равишда сақланаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, Қўнғирот туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, А.Айтмуратовнинг яшаш хонадони унинг розилиги билан ҳолис гувоҳлар иштирокида кўздан кечирилганида калибри 16 мм. 1 дона бир стволли ов милтиғи ва 3 дона гильзаларни ноқонуний равишда яширган ҳолда сақлаб қуйганлиги аникланди.
Кегейли туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Турсыновнинг хонадони ҳам амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечирилганда, бу ерда
1 дона икки стволли ов милтиғи ҳеч қандай ҳужжатларсиз сақлаётганлиги фош бўлди.
Қарақалпақстан темир йўл станциясида 324 сонли Волгоград Тошкент йўловчи поезди божхона кўригидан ўтказилганида республикамиз фуқароси Б.Полванов йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 9 кг. ов милтиғининг дробларини ноқонуний равишда Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига олиб келаётганлиги аникланди.
Мазкур аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан суд томонидан тегишли жазо чоралари қўлланилди.
Рақамларга мурожаат қилсак, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган чора-тадбирлар натижасида қурол-яроғ ва ўқ-дориларни божона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтиш, бу каби совуқ қуролларни тегишли рухсатномаларсиз ўз хонадонларида сақлаш билан боғлиқ бир нечта қонунбузарлик ҳолатлари фош қилинди.
Натижада ўтган 2017 йил давомида 6 та ўқ отар қурол, 15 дона ўқ, 103 дона гильза, 10 кг дробь, 2124 дона капсула, 26 гр. порох, 496 дона пневматик патронлар, 912 дона пневматик ўқлар капсуласи, 1 дона газбалонли тўппонча, 13 дона электрошокерлар далилий ашё тариқасида олиб қўйилди.
Шу ўринда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси фуқароларга божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар юзасидан (0361) 224-02-68 ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатади.
Ж.Сапарбаев,
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи
катта инспектори, божхона хизмати катта лейтенанти
1.03.2018