Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«DAF»даги яширинча олиб келинаётган ёнилғи маҳсулотлари фош бўлди
1311
Божхона ходимлари ёнилғи маҳсулотларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
«DAF»даги яширинча олиб келинаётган ёнилғи маҳсулотлари фош бўлди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан  кириб келган фуқаро Ш.М. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, юк автотранспорт воситаси тиркамаси тагига қўлбола усулда ўрнатилган қўшимча бакда қиймати салкам 3 миллион сўмлик  600 литр дизель ёнилғиси борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Шовот” чегара божхона пости ходимлари томонидан  фуқаро Я.Н. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, юк автотранспорт воситаси кабинаси ўнг ва чап томонидаги захира қутиларида, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, олиб киришнинг бўлган 50 килограмм мотор мойини олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

1.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг