Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Беркитилган 3000 литр дизель фош бўлди
1484
Куни кеча “Олот” чегара божхона пости орқали катта миқдордаги дизель ёқилғисини юртимизга олиб киришга бўлган уриниш ўз вақтида бартараф этилди.
Беркитилган  3000 литр дизель фош бўлди

Унда қўшни давлатдан мамлакатимизга кириб келган фуқаро бошқарувида бўлган юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Текширув жараёнида эса, мазкур юк автомашинасида божхона декларациясида кўрсатилмаган, умумий қиймати 16,5 миллион сўмлик жами, 3000 литр дизель ёқилғиси яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юртимизга қайта сотиш мақсадида олиб келинган мазкур дизель ёқилғиси ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

1.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг