Андижон шаҳрининг Ёшлар маказида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан вилоятдаги ҳарбий қисмлар, бўлимлар ва ҳуқуқ тартибот идоралари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Албатта, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган ёшлар майдонга дадил чиқиб, ўз билим ва ақл заковатларини синаб кўришди.
Қизғин кечган мусобақа давомида Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Божхоначилар” жамоаси фахрли I ўринни қўлга киритди ва “Заковат” интелектуал ўйинининг мутлақ ғолиби этиб топилди.
Мусобақа якунида иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
29.06.2019