Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
2245
Кенг жамоатчилик ўртасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамай, рангли металлар бўлган агрегатларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фактлари, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча тайёрлаш, уларни мамлакат ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолатлари учраб турибди.
Рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона ходимлари рангли металларни ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан рангли металл парчалари ва чиқиндиларни ноқонуний айланувига қарши курашиш йўналишида 2018 йил ва 2019 йилнинг ўтган даври давомида умумий қиймати 43,4 миллион сўмлик 8778 килограмм рангли металл парчалари ва чиқиндилари ашёвий далил сифатида ушлаб қолинган.

Хусусан, Самарқанд тумани “Истиқлол” кўчасида яшовчи фуқаро У.Д. томонидан рангли металл парчалари ва чиқиндиларни олди-сотдиси билан шуғулланаётганлигида қўлга олинганида, унинг хонадонидан умумий қиймати 2,1 млн. сўмлик 380 кг. рангли металл парчалари ва чиқиндилари сақланаётганлиги аниқланган. Ҳозирда фуқарога қилмиши учун қонун олдида белгиланган тартибда жавоб бермоқда.

Қонунбузарлик учун жазо муқаррар. Шу ўринда яна бир бор қонунчиликдан бехабар фуқароларга эслатиб ўтмоқчимиз.

 Амалдаги қонунчиликка кўра, яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил18 октябрдаги “Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш хамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 849-сон қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рангли металл парчалари ва чиқиндиларини фақат «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ тайёрлаши ва қабул қилиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 июндаги 425-сон Қарорига асосан жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда “Ўзметкомбинат” ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамиятларига топширишлари мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, “Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖнинг https://uzvtorcvetmet.uz расмий веб-сайтида берилган маълумотларга кўра Самарқанд вилоятида рангли металл парчалари ва чиқиндиларни қабул қилувчи 4 та филиаллар (Самарқанд шохобчаси, Каттақўрғон шохобчаси, Ургут пункти, Иштихон пункти) мавжуд.

Унутманг, қонунни билмаслик жавобгарликдан халос этмайди. Рангли металлар, уларнинг парча ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш амалдаги қонунчиликка кўра, маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

29.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг