Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биз соғлом турмуш тарафдоримиз – мусобақасида божхоначилар муносиб ўринларни эгаллашди
1751
30 июнь - Ёшлар куни муносабати ҳамда Миллий кинология маркази ходимлари ва тингловчиларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш ва бу орқали ходимларда она ватанга муҳаббат ва бурчга содиқлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сергели туман Кенгаши билан ҳамкорликда спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, тош кўтариш ва қўл курашлари бўйича “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз”шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди.
Биз соғлом турмуш тарафдоримиз – мусобақасида божхоначилар муносиб ўринларни эгаллашди

Унда марказ шахсий таркиби ва тингловчилари, шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сергели туман Кенгаши вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сергели туман Кенгаши вакили Г.Сувонова мусобақа иштирокчиларини тадбир билан самимий табриклар экан, божхона органлари ходимлари хусусан, Миллий кинология маркази ходимлари ва тингловчилари учун яратилган имкониятлар ҳамда марказнинг Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сергели туман Кенгаши билан ҳамкорлиги борасида сўз юритди.

Мусобоқанинг дастлабки тури – қўл кураши босқичида биринчи ва иккинчи ўринларни муносиб тарзда божхона хизмати ходимлари Ж.Эргашев ва И.Сайфитдиновлар эгаллашди.

Қизғин баҳсларга бой тарзда кечган  стол тенниси танловида Миллий кинология маркази ходими А.Ғоибов иккинчи ўринга муносиб деб топилди.

Шунингдек, иштирокчилар сўнгги турда шахмат борасида куч синашдилар. Мазкур босқич давомида шахмат борасида божхоначилар ўткир эканликларини исботлашди – биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни божхона хизмати ходимлари  М.Махматмуродов А.Пурханатдинов ва Х.Ризакуловлар эгаллашди.

Мусобақа якунида иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

29.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг