Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунбузарлик панд берди
1421
Айрим фуқаролар мўмай даромад орттириш мақсадида, товар моддий бойликларини декларация қилмасдан, божхона тўловларидан бўйин товлаб темир йўл транспорти орқали юртимизга олиб киришга уринишмоқда.
Қонунбузарлик панд берди

Жумладан, “Москва-Тошкент” халқаро йўловчи поездида кириб келган фуқаро А.З. умумий қиймати 109 млн. сўмлик товар моддий бойликларни божхона назоратидан яшириб олиб киришга уринган вақтда божхона пости ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.

Жорий йилнинг 21 июнь куни мазкур ҳуқубузарлик Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Тошкент тумани судининг судяси М.Миррахимов раислигида фуқаро А.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан юритилган жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона постида сайёр суд бўлиб ўтди.

Ушбу сайёр судда божхона пости ходимлари, ДХХ Чегара қўшинлари бўлинмаси, ИИВ ТЖХТБ “Келес” темир йўл бекатидаги бўлинмаси, “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ Халқаро йўловчи ташиш филиали ҳамда “Келес” темир йўл бекати ходимлари иштирок этишди.

Сайёр суд мажлисида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати атрофлича кўриб чиқилиб, иштирокчиларнинг кўрсатмалари тингланди.

Сайёр суд якунига кўра, фуқаро А.З.  га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 182-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, энг кам ойлик иш хақининг 30 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланиб, ашёвий далил тариқасида олинган товар моддий бойликлар давлат эгалигига ўтказилди.

29.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг