Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хонадонда сақланаётган гиёҳвандлик воситалари фош этилди
1217
Божхоначилар томонидан ўтказилган чора-тадбирлар натижасида гиёҳванд воситаларининг ғайриқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Хонадонда сақланаётган гиёҳвандлик воситалари фош этилди

Жумладан, Андижон вилояти божхоначилари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.О.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахс ўз ҳовлисидаги томорқада 5 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Э.С.нинг хонадони ҳам кўздан кечирилди. Натижада унинг уйидан 1 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги ва 541 грамм марихуана гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.  

Жавоҳир Караматов

Давлат божхона қўмитаси 

Ахборот хизмати Катта инспектори

 

29.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг