Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тартиб-таомиллари тушунтирилди
1418
Мамлакатимизда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
 Божхона тартиб-таомиллари тушунтирилди

Маълум бўлишича, жорий йилда Қашқадарё вилоятидан 400 нафар фуқаролар Ҳаж зиёратига боришлари белгиланган.

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси, Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Марказий банки ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг вилоятдаги вакиллиги билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги “Маданият саройи” биносида бўлажак ҳожи ота ва ҳожи оналар билан учрашув ўтказилди.

“Қарши аэропорт” чегара божхона пости бошлиғи Х.Мирзаев томонидан  йиғилиш қатнашчиларига божхона тартиб-таомиллари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Хусусан, мамлакатимиздаги халқаро аэропортларда жорий этилган “яшил” ва “қизил” йўлаклардан ҳаракатланиш тартиблари, мамлакатимизга ҳамда Саудия Арабистонига олиб кирилиши тақиқланган товарлар рўйхати тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, бу борада барча зарур маълумотлар акс эттирилган эслатмалар зиёратчиларга тарқатилди.

Учрашув якунида зиёратчилар томонидан йўлланган саволларга соҳа вакиллари томонидан батафсил тушунтиришлар берилди. 

29.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг