Тадбирда божхона ходимлари билан бир қаторда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва Ёзувчилар уюшмаси вакиллари ҳам иштирок этишди.
Юқори савияда ташкил этилган тадбир иштирокчиларга бирдек манзур бўлди. Унда сўз олганлар ушбу тадбир нафақат ижодкор ёшлар, балки кенг аҳоли, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ҳам ўтказиб келинаётганлигини таъкидлаб ўтишди.
Шундан сўнг, ходимлар иштирокидаги иншолар ва шеърий асарлар танловига старт берилди. Ҳар бир ёзилган иншо ва шеърларда бебаҳо неъмат бўлмиш мустақилликнинг беқиёс аҳамияти, она – Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуси, аждодларимизнинг маънавий мероси ва миллий кадриятларимизнинг ижтимоий ҳаётдаги роли акс эттирилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан томонидан ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Уларга эсдалик совғалар билан бирга танловнинг кейинги босқичига йўлланма ҳам тақдим этилди.
29.06.2019