Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш ҳар бир фуқаронинг бурчи
1551
Навоий вилояти божхона бошқармаси “Навоий” ТИФ божхона постида божхона брокерлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, Логистика ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан “Коррупцияга қарши кураш ҳар бир фуқаронинг бурчи” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Коррупцияга қарши кураш ҳар бир фуқаронинг бурчи

Йиғилишни Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Б.Чориев очиб берар экан, кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди.

Жумладан, мамлакатимизда инвестиция муҳити ва инвестицион жозибадорликни ошириш шунингдек, инвесторларга яратилган имкониятлар шу жумладан божхона органлари томонидан божхона расмийлаштирувида яратиб берилган божхона тартиб таомиллари, божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар ва барча йўналишда олиб борилаётган ишларга батафсил тўталиб ўтилди.

Тадбир давомида Навоий вилоят божхона бошқармаси Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Е.Ибрагимов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 май кунги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли фармони мазмун-моҳияти, коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар, ТИФ қатнашчилари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислари томонидан импорт юкларга тегишли божхона режимларига расмийлаштиришда зарур ҳужжатлар ва БЮД графаларини тўғри тўлдириб тақдим этишлари масалалари кўтарилди.

 Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларига божхона қонунбузилиши ҳолатларининг гувоҳи бўлганда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Навоий вилоят бошқармасининг 79-223-08-65 ишонч телефони рақамларига мурожаат қилишлари мумкинлигини айтиб ўтди.

29.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг