Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшлар куни олдидан маърифий тадбир ўтказилди
1060
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Ёшларга оид давлат сиёсати Шайхонтоҳур туман мисолида: таҳлил ва устувор вазифалар” мавзусида тадбири ташкил этилди
Ёшлар куни олдидан маърифий тадбир ўтказилди

Тадбирда Шайхонтоҳур туман ҳокимининг ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шайхонтоҳур туман маҳаллий Кенгаши раиси, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, Шайхонтоҳур туман ички ишлар бўлими, туман халқ таълими бошқармаси ҳамда тумандаги мактаб, касб-ҳунар коллежлар ва олий таълим муассасаларининг ёшлар масалалари бўйича вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этди.

Тадбир Шайхонтоҳур туман миқёсида ўтган давр мобайнида Ёшларга оид давлат сиёсатини самрали ижросини таъминлашда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди ҳамда келгусида амалга ошириш лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, Шайхонтоҳур туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари томонидан ўтган  йиллар давомида туманда ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар тўлиқ танқидий таҳлилий кўриб чиқилди ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш юзасидан келгусида амалга ошириладиган бир қатор вазифалар белгилаб олинди.  Бундан ташқари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шайхонтоҳур туман маҳаллий Кенгаши раиси ва унинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Шайхонтоҳур туман халқ таълими бўлими мудири, “Ёшлар келажагимиз” жамғармасининг туман филиали директори, ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Божхона институтидаги бошланғич ташкилот етакчисининг тизимда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботлари тинланиб якунида фаолият ижобий баҳоланди. 

Тадбир сўнгида, Ёшларга оид давлат сиёсатини самарали ташкил этиш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шайхонтоҳур туман маҳаллий Кенгаши фаолиятини қўллаб-қувватлашдаги жонкуярлиги ва ташаббускорлиги учун бир гуруҳ ёшлар етакчиларига ташаккурномалар топширилди.

27.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг