Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан юртимизга кириб келган халқаро қатнов поезди йўловчиларининг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Текширув жараёнида фуқаро Қ.Ж. умумий қиймати салкам 44 миллион сўм бўлган ҳаво совутиш мосламаси, компрессор, қувурларни тозалаш мосламаси ҳамда инфрақизил лампаларни ўриндиқлар остига уддабуронлик билан яшириб олиб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, агар сиз республикамизга темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган бўлсангиз, 1000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги товарларни божсиз олиб киришингиз мумкин. Аммо, мазкур товарлар тижорат мақсади учун эмас, шахсий фойдаланиш учун кўзлаган бўлиши талаб этилади. Шунингдек, темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари тасдиқланган. Унга кўра, 20 турдаги маиший техника буюмлари, офис техникалари ва бошқа жиҳозларни эндиликда ҳар 6 ойда чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб кириш мумкин.
27.06.2019