Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказдилар.
Тадбир давомида, Денов туманида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Х.нинг ва фуқаро М.Т.нинг яшаш хонадонлари холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, мазкур шахсларнинг томорқаларида экиб парвариш қилинаётган жами 13 туп наша ўсимликлари борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда, ушбу туманда яшовчи фуқаро Й.Х. нинг хонадонида хам парваришланиб келинаётган 8 туп наша гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланди.
Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
27.06.2019