Жумладан, Самарқанд халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро М.М. “яшил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, божхоначилар эътиборини тортди. Шундан сўнг, ушбу шахс белгиланган тартибда холислар иштирокида текширилди. Натижада унинг унинг юклари орасида умумий қиймати 9 миллион сўмга яқин бўлган 87 дона атир маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан божхона чегаралари орқали 3 дона бирликдаги атир ва атирсимон суюқликларни божхона тўловларисиз олиб кириш нормаси белгиланган.
27.06.2019