Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманган вилояти божхона бошқармасида матбуот анжумани ўтказилди
1823
Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан “Коррупция-миллий хавфсизликка тахдид” мавзусида ҳамда божхона соҳасида яратилаётган имкониятлар ва соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига етказиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди.
Наманган вилояти божхона бошқармасида матбуот анжумани ўтказилди

Анжуманда Наманган вилоят телевиденияси ижодий гуруҳи,  вилоятда фаолият юритаётган газета мухбирлари ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари шунингдек, бошқарма шахсий таркиби иштирок этди.            

Анжуман давомида “Коррупция-миллий хавфсизликка таҳдид” мавзуси кенг ёритилди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3818-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сонли қарори билан амалдаги тартибга киритилган ўзгартиришлар ҳамда  Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит харакат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 492-сон қарори мазмун-моҳияти учрашув иштирокчиларига етказилди.

Матбуот анжумани сўнгида, бошқарма бошлиғи О.Хожиматов томонидан анжуман иштирокчиларининг фаоллиги учун ўз миннатдорчилигини билдириб, уларни доимий хамкорликка чақирди.

27.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг