Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йўл ҳаракати қоидалари - инсон фойдаси учун хизмат қилади!
1386
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларнинг юзага келиш шарт-шароитларига эътиборни кучайтириш мақсадида Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида Қарши шаҳар ЙҲХБ масъул ходими иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Йўл ҳаракати қоидалари - инсон фойдаси учун хизмат қилади!

Тадбирда, масъул ходим Ф.Назаров сўзга чиқар экан, аввало йўл ҳаракати иштирокчиларининг бефарқлиги туфайли содир бўлаётган аянчли оқибатлар, инсонларнинг ҳаётдан кўз юмиши билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари тўғрисида статистик маълумотлар асосида мисоллар келтирди. Шунингдек, ҳар бир инсон хоҳ ҳайдовчи, хоҳ йўловчи ёки пиёда бўлишидан қатъий назар, ўзининг ҳамда атрофдагиларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъул эканлиги йиғилиш иштирокчиларига эслатилди.

Шу билан бирга, соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳам батафсил тушунтиришлар берилиб, учрашув сўнгида бошқарма ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олишди.

Дарҳақиқат, йўл ҳаракати қоидалари инсонларнинг фойдаси учун хизмат қилади, бу қоидаларга амал қилмаслик эса аксинча зиён етишига сабаб бўлади.

27.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг