Мазкур тадбир давомида иштирокчилар томонидан она Ватанни асраш, унинг истиқболи ва равнақи йўлида жипслашиб, бирдамлик билан олға интилиш шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги, шу ўринда божхона органлари тизимида хизмат қилаётган ҳар бир ходим юқори профессионал касбий маҳорат, ўз касбига содиқлик билан юртимизнинг гуллаб яшнаши учун бор куч ғайратларини сафарбар этишлари зарурлиги таъкидланиб ўтилди.
Шунингдек, “Нуроний” жамғармаси Навоий вилояти бўлими маслаҳатчиси Ҳамдам Мадалиев ҳам сўзга чиқиб, божхоначиларга ўзининг керакли маслаҳатларини бериб ўтди.
Шунингдек, хизмат даврида юртимизни ғанимлардан ҳимоя қилган мард ва жасур божхоначилар хотираси ёдга олинди ва ёш ходимларга намуна сифатида кўрсатилди.
27.06.2019