Ҳеч кимга сир эмас, бу “заҳри қотил”ни истеъмол қилганларнинг аксарияти ўпка саратони, асаб, бўғма касалликлари каби оғир дардлар билан оғриб, ҳаётдан эрта кўз юмиши шунингдек, ҳар қандай турдаги гиёҳванд модда қабул қилинганда кишининг физиологик ҳолатида, айни пайтда хулқида ҳам ўзгариш пайдо бўлади. Шунинг учун ота-оналар билан бирга ўқитувчи-мураббийлар ҳам ёшларнинг мазкур аянчли иллат таъсирига тушиб қолмаслиги учун ўқувчидаги ўзгаришларни дарҳол илғаб, зарур чора-тадбирларни амалга оширишлари кераклиги йиғилиш давомида айтиб ўтилди.
Бугун инсоният илм-фан, техника таррақиёти натижасида янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб қолмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир.
Глобал муаммога айланган ушбу иллатга қарши курашишда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги кунда ер юзидаги наркобизнесда айланаётган пул маблағи дунё аҳолисининг озиқ-овқат, таълим тизими ва тиббий хизматга сарфланаётган харажатларидан анча кўплиги билан фарқланиши ҳеч кимга сир эмас. Энг ачинарлиси, гиёҳвандлик оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлмоқда.
Гиёҳвандлик – инсон маънавиятига зид бўлган, унинг ижтимоий-руҳий ҳолатини буткул издан чиқарадиган ғоят хатарли иллат, бедаво хасталикдир. Ушбу иллатга қарши курашиш, ёшларимизни асраш мақсадида мамлакатимиз миқёсида тизимли ишлар ташкил этилмоқда.
Тадбирга таклиф этилган мутахассислар ўзларининг маърузаларида бугунги кунда гиёҳвандликка қарши кураш борасида халқаро тажриба ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб, гиёҳвандлик оқибатида ўз келажаги, ҳаётини қоронғу кунларга алмашган шахсларнинг ачинарли қисматларини ҳаётий мисоллар асосида ёшларга тушунтириб беришди.
Шунингдек, давра суҳбатида, айниқса қиз болаларнинг гиёҳвандлик асирига айланиши, миллат фожеаси, келажак авлодларнинг носоғлом, ногирон бўлиб туғилишига сабаб бўлишини таъкидлашди.
26.06.2019