Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Журналистлар учун пресс тур: 3-кун тафсилотлари (Фоторепортаж)
2700
Хабар берганимиздек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак!” деган ғоя асосида давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим масалалар бўйича матбуот анжуманларининг режасига мувофиқ Давлат божхона қўмитаси томонидан “Мамлакатимиз иқтисодиётига фаол инвестицияларни жалб этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида божхона органларида яратилган қулайликлар ва бу борада белгиланган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилиши белгиланган.

Божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни бевосита жойига чиқиб кўриш, божхона постлари ва тадбиркорлик субъектларининг корхоналарида бўлиб, бу соҳада жорий қилинаётган енгилликлар ва қулайликларнинг амалий натижалари билан танишиш муҳим аҳамият касб этади.

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида Давлат божхона қўмитаси томонидан ушбу йўналишда кичик бир экспримент амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикасининг экспорт салохиятини ошириш, туризмни жадал ривожлантириш хамда божхона қонунчилигини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш юзасидан қабул қилинган қонун хужжатларида назарда тутилган ишлар юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни бевосита жойига чиқиб кўздан кечириш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-АЭРО” Ихтисослаштирилган божхона комплекси (ИБК) томонидан жорий йилнинг 26 июнь куни “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости,  “Авиаюклар” ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) божхона постлари ва ишлаб чиқариш корхоналари бўйлаб медиа-тур уюштирилди.

Медиа тур давомида таъкидланганидек, мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор тараққиёти ва истиқболининг муҳим омили ҳисобланган тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш мақсадида юртимизда кенг кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, юқорида таъкидланган постларда ҳам тадбиркорлик фаолиятига оид қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз амал қилиш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона амалиётни шакллантириш, туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар эътибор марказида бўлиб келмоқда.

Медиа-тур давомида иштирокчилар юртимиздаги тадбиркорлик субъектлари, юртимиз мехмонлари ҳамда фуқароларимиз учун яратилаётган шарт-шароитлар ва берилаётган имтиёзлар билан, имкониятлардан фойдланган холда самарали фаолият юритаётган корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Журналистлар дастлаб “Тошкент-АЭРО” ИБКнинг “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости фаолияти билан яқиндан танишишди. 2018 йил январь ойидан бошлаб халқаро аэропортларда тадбиқ этилган “қизил” ва “яшил” йўлаклар фуқаролар божхона кўригидан ўтиш жараёнини хорижий стандартларга мувофиқлаштириш ва соддалаштириш учун хизмат қилаётганлиги сезиларли ўзгаришлар самараси деса ҳам бўлади. Статистика маълумотларига назар соладиган бўлсак, ушбу тизим жорий этилган вақтдан бошлаб шу  кунга қадар 4.5 млн. дан ортиқ йўловчилар божхона назоратидан ўтган. Шулардан, ўртача 96% “яшил” йўлак орқали харакатланган бўлса, қолган 4% “қизил” йўлак орқали харакатланган. Постларга ўрнатилган замонавий техник кўрик қурилмалари хам нафақат қонунбузарликни аниқлашда, балки фуқаролар ва тадбиркорларнинг вақтларини тежашда хам катта ёрдам кўрсатмоқда. Бу эса, ўз навбатида юртимизда фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари хамда сайёхлар учун қулайликлар яратиш мақсадида қонун хужжатлари соддалаштирилиши, ўтган йилларга нисбатан эркинликлар ва божхона оқнун қоидалари енгиллиштирилиши натижасининг яққол намоёндасидир.

Медиа тур доирасидаги навбатдаги ташриф “Авиаюклар” ТИФ божхона постига бўлди.

Ушбу постда ҳам журналистлар, тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар билан яқиндан  танишишди. 2019 йил март ойидан тўлиқ жорий этилган “Хавфни бошқариш тизими” хақида батафсил маълумот берилди. Ушбу тизим товарларни “қизил”, “сариқ”, “яшил” ва “кўк” йўлкларга хавф профиллари асосида тақсимлаб божхона расмийлаштирувини осонлаштиради ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларнинг божхона расмийлаштируви жараёнига сарфлайдиган вақтларини тежайди. Тизим ишга туширилган вақтдан бошлаб божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақт ўртача 1 соат 47 минутга қисқаргани бунинг исботидир.

Медиа турнинг охирги манзили Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган ООО “Family Group” қўшма корхонаси бўлди. Бу ерда журналистлар Ўзбекистон Республикасида инвестиция сохасини такомиллаштириш мақсадида қўшма корхоналарга берилаётган имтиёзлар билан танишишди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, ООО “Family Group” Лихтенштейн князлиги ва Ўзбекистоннинг 2015 йилда ташкил этилган қўшма корхонаси бўлиб, хозирги кунда у ерда 260 дан ортиқ иш ўринлари мавжуд. Корхона Ўзбекистонда ўзининг мижозлари ва ўзига хос ўрнига эга бўлиб, хозирги кунда ўз махсулотларини қўшни давлатларга экспорт қилиш масаласи юзасидан иш олиб бормоқда.  

Ишлаб чиқариш жараёни билан таниншиш билан бир қаторда, журналистлар ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларига жавоб олишди.

Кичик пресс-турнинг охирги куни ҳам жуда сермазмун ва қизиқарли ўтди. 

26.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг