Тадбирда вилоят Наркология диспансери шифокорлари Ж.Шералиев ҳамда Д.Хасановлар сўзга чиқиб, спиртли ичимликларни, тамаки маҳсулотларива наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари ҳамда ОИТС касаллигига тўхталиб ўтишди. Шу билан бирга, сўзга чиққанлар томониданинсон тамаки, спиртли ичимликлар ҳамда наркотик моддаларни истеъмол қилганда нафас, юрак-қон томир, ошқозон-ичак касалликлари, жинсий ожизлик, жисмоний камқувватлик, кўриш хусусиятининг заифлашуви ва бошқа кўп касалликларнинг вужудга келишига сабаб бўлиши тўғрисида иштирокчиларга кенг тушунчалар берилди.
Тадбирда таъкидлаб ўтилдики,Одамнинг иммунитет танқисли вируси (ОИВ инфекцияси) турли хил йўллар орқали одам организмига тушгандан сўнг, одам узоқ вақт, ўртача 3 ойдан 5-10 йилгача ва ундан хам кўпрок муддатгача соғлом кўриниши мумкин ва бу ҳолатда атрофдагиларга вирус юқтириш хавфи юқори бўлади. Бу муддатни касалликнинг яширин даври деб аталади. Касаллик ОИВ ҳолатдан ОИТС ҳолатга албатта ўтади. Одамда иммун тизими фаолияти бузилиши натижасида организмнинг турли микробларга қарши курашиш қобилияти сусайиб, пировардида йўқолиб кетиши мумкин.
Тадбир сўнгида,иштирокчиларга ОИВ профилактикаси буйича тайёрланган “Гиёҳвандлик моддалари ҳақида нималарни билиш керак?”, “Что вы знаете о ВИЧ-инфекции?” ҳамда “Никоҳланувчиларга эслатма” номли 3 турдаги буклетлар тарқатилди.
26.06.2019