Жамият ривожига, мамлакат тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, соҳалар юксалишига бевосита таҳдид туғдирадиган асосий иллат – коррупциядир. Шу сабабли юртимизда коррупцияга қарши кураш чораларини кучайтириш, уни илдизи билан йўқ қилиш, бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш – мамлакатимизда жадал суръатларда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар шароитида ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий тамойилларидан бири сифатида жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида қонун устуворлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга, мамлакатимизда ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.
Тадбир сўнгида йиғилиш иштирокчиларига ушбу йўналишда муаммоларга дуч келган вақтда вилоят божхона бошқармасининг 223-87-87 рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилишлари мумкинлигни таъкидлаб ўтилди.
27.07.2018