Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда коррупцияга қарши муросасиз муносабат мавзусида тадбир ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, божхона бошқармаси томонидан шахсий таркиб ва уларнинг ота-оналари иштирокида жами 20 маротаба, тадбиркорлик субъектлари билан 6 маротаба, профилактик йиғилишлар ташкил этилган.
Мавзуга доир ўтказилган навбатдаги йиғилишда ҳозирги кунда коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни тўла тўкис амалга ошириш, коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича олдимизда турган жуда кўплаб вазифалар белгилаб олинди.
Бир сўз билан айтганда “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш” ҳар бир ходимнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги тушунтириб ўтилди.
З.Хусанов
Андижон вилояти божхона бошқармаси
24.06.2019