Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят Иқтисодий суди, вилоят солиқ ҳамда божхона бошқармалари масъул ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда божхона соҳасида сўнгги йилларда тадбиркорликни ривожлантиришда яратилаётган кенг имкониятлар, соҳа вакилларига имтиёз ва енгилликлар бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Бу борада тайёрланган таҳлилий кўрсаткичларга эга кўргазмали слайдлар орқали йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида вилоят Иқтисодий суд раиси сўзга чиқар экан, йиғилиш иштирокчиларига ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги қонуний ҳужжатлар ҳам такомиллаштириб борилаётганлигини, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатлари, улар фаолияти қонун ҳимоясида эканлигини эслатиб ўтди.
Учрашув сўнггида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига соҳа вакиллари томонидан атрофлича жавоб олишди.
23.06.2019