Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар наркокурьерни қўлга олишди
1398
Божхоначилар томонидан мамлакатимизга гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринган шахс ўз вақтида тўхтатиб қолинди.
Божхоначилар наркокурьерни қўлга олишди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келган хориж фуқароси В.Т божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, мазкур шахсга тегишли қўл сумкаси ичида умумий оғирлиги 51,27 грамм “кўкнори” бошоғи гиёҳвандлик воситаси ва кийими чўнтагида 0,51 грамм“гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ишлари олиб борилмоқда.

23.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг