Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нақд хорижий валютани ноқонуний олиб чиқиш режаси фош этилди
1760
Божхоначилар томонидан нақд хорижий валюталарни юртимиздан ноқонуний олиб чиқилишига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Нақд хорижий валютани ноқонуний олиб чиқиш режаси фош этилди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Фарҳод” чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимиздан қўшни давлатга чиқиб кетаётган фуқаро К.М.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг сумкасидаги ҳамённинг ички чўнтакларида божхона назоратидан яширилган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 736 300 Россия рубли ва 100 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

23.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг