Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашга бағишланган тадбирда ота-оналар ҳам иштирок этди
2015
Андижон вилояти божхона бошқармасида “Корруцияга қарши кураш” мавзуси остида тадбир ўтказилди. Унда вилоят Божхона Бошқармаси ходимлари, уларнинг ота-оналари, вилоят Прокуратураси, Адлия бошқармаси ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Коррупцияга қарши курашга бағишланган тадбирда ота-оналар ҳам иштирок этди

Даставвал, тадбир иштирокчилари учун махсус тайёрланган “Коррупция – хавфсизликка таҳдид” рукнидаги  видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Эркин Райхонов сўзга чиқиб, коррупциянинг нақадар жирканч иллат эканлиги, ходимларнинг хизмат олиб боришларида унинг таъсирига тушиб қолишларини олдини олишда, нафақат, давлат хизматлари раҳбарлари, балки, ота-оналарнинг ўрни, оиладаги муҳитнинг шаффофлиги хам алоҳида ўринга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

 

         Шунингдек, тадбирда фарзанд тарбиясида унинг гўдаклик чоғидан то камолотга етгунига қадар тўғри тарбия бериш,  унга турли юмушларни таъма эвазига бажаришига йўл қўймаслик, қўштирноқ ичидаги “осон даромад” илинжида боқимандаликка, мехнатдан бўйин товлашга, ҳалолликни ўзига ёт билишига йўл қўймаслик, аксинча,  хар томонлама теран фикрловчи, юрт равнақи йўлида керак бўлса жонини-да фидо қилувчи баркамол авлод қилиб вояга етказиш каби фикрлар илгари сурилди.   

 

 

         Тадбир давомида вилоят прокуратурасининг коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Қахрамон Ниёзходжаев сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашиш бугуннинг долзарб вазифаларидан бири эканлиги, мухтарам юртбошимиз томонидан имзоланган 2017-йил 2-февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг аҳамияти, ушбу жиноят учун Жиноят кодексида жавобгарлик масалалари оғирлаштирилганлиги эслатиб ўтилди.  

          Бу каби жиноятлар вилоятдаги айрим соҳа вакиллари томонидан содир этилаётганлиги фош этилгани ҳаётий мисоллар орқали  келтирилди.   

 

         Тадбир якунида ота-оналар фарзандлари эътибордан четда эмаслиги, уларнинг ҳар бир хатти-харакати  ота-онаси ва улар хизмат олиб бораётган божхона постлари масъул шахсларининг назоратида эканлиги ва бундан кейин ҳам бу каби ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкам ва давомли бўлиши ҳақида келишиб олинди.

 

 

 

Андижон вилоят божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

Ф.Р.Каримов

27.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг