Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган автотранспорт воситалари божхона расмийлаштирувига ўртача қанча вақт сарфланмоқда?
1266
Аввал хабар берганимиздек, Давлат божхона қўмитаси ҳар ойда республикамизнинг чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига сарфланган ўртача вақти таҳлилини эълон қилиб келмоқда.

2019 йил май ойи таҳлилларига кўра, республикамизнинг чегара-божхона постлари орқали 66 минг 633 та енгил автомобиллар ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 15 дақиқа 10 сония сарфланган.

2019 йил май ойи давомида  республикамизнинг чегара-божхона постлари орқали 45 минг 642 та юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 22 дақиқа 35 сония сарфланган.

2019 йил май ойи давомида  республикамизнинг чегара-божхона постлари орқали 3813 та автобуслар  ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 17 дақиқа 22 сония сарфланган.

Умумий ҳисобда, ушбу ойда 116 минг 88 та автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 17 дақиқа 22 сония сарфаланган.

Шундан постлар кесимидаги тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Ушбу ҳаволада апрель ойидаги натижалар билан танишинг.

21.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг