Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар тўхтатиб қолинди
1483
Божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларни яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф қилинмоқда.
Сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар тўхтатиб қолинди

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси  божхона бошқармаси “Даут-ата” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келаётган фуқаро М.Б.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва унинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс умумий қиймати 45,6 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний тарзда юртимизга олиб кирмоқчи бўлганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

20.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг