Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мусаффо осмон остидаги очиқ музейнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
1539
Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги Хонобод ҳарбий аэродроми 10329-сонли ҳарбий қисм ташкил этилганлигининг 70 йиллиги муносабати билан мазкур ҳарбий қисм юбилей тадбири ташкил қилинди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги, идора ва ташкилот вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари билан бирга вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ҳам иштирок этишди.
Мусаффо осмон остидаги очиқ музейнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ҳарбий аэродромда беш турдаги самолётлар ва марказда учувчининг рамзий ҳайкали жой олган мусаффо осмон остидаги очиқ музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбир давомида вилоятнинг ўзига хос жиҳатлари акс эттирилган кўргазмалар ва китоб ярмаркалари ташкил этилди.

Қарши шаҳри яқинида жойлашган ушбу аэродромда ҳарбий хизматчилар томонидан амалий парвоз машқлари ўтказилиб, машғулотларда маҳоратли учувчилар, амалий кўникмасини мустаҳкамлаб, миллий армиямиз жанговар шайлиги ва қудратини оширишга ҳамда само сарҳадларимиз мусаффолигини таъминлашга доим жанговор шай эканлигини исботлашди.

20.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг