Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона фахрийлари ва ёш божхоначилар иштирокида маърифий тадбир ўтказилди
1636
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида бир гуруҳ божхона фахрийлари ҳамда ёш божхоначилар иштирокида маърифий тадбир ўтказилди.
Божхона фахрийлари ва ёш божхоначилар иштирокида маърифий тадбир ўтказилди

Тадбирда Ўзбекистон божхона хизмати Фахрийлар Уюшмаси Раиси Деҳқонбой Кудриддинов иштирок этди.

Таъкидланганидек, истиқлолнинг дастлабки йилларида божхона органларининг ташкил этилиши билан, юртимизда иқтисодий барқарорликни жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, республикамизнинг иқтисодий манфаатларини ҳамда хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифалардан бири бўлган эди.

Ўша даврда   қишнинг қаҳратон совуғи-ю, ёзнинг жазирама иссиғида халқ фаровонлиги, эл-юрт равнақи йўлида божхона ходимлари ҳам бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари  билан бир сафда хизмат қилишди.

Хусусан, сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларнинг мамлакатга олиб кирилишини олдини олиш, контрабандага қарши курашиш каби муҳим вазифалар божхона органлари томонидан амалга оширилди.

Божхона органларида фидокорона меҳнат қилиб, бугунги кунда истеъфода бўлган, юртсевар касб эгалари бугун кўпчиликни ташкил этади.

Божхона хизматининг турли йўналишларида, шунингдек, раҳбар лавозимларда сидқидилдан хизмат қилган Д.Кудриддинов шахсий таркиб билан учрашар экан соҳанинг ривожланиш босқичларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Босиб ўтилган машақатли меҳнат йўли, ходимларнинг оғир шароитларда олиб борган иш фаолияти, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан соҳани янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳа ходимларининг ижтимоий ҳимоясига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, яратилаётган шароитлар, янги қурилаётган хизмат уйлари, ватан равнақи йўлида хизмат қиламан деган ёшлар учун барча имкониятлар мавжудлигини тушунтириб, ушбу имкониятлардан тўғри фойдаланиш, ёшларнинг касбга меҳр қўйиши, зиммасига юкланган вазифларни виждонан бажариши, халққа ҳалол хизмат қилиши, ўз устида ишлаб юқори поғоналарга кўтарилиши бўйича тегишли тавсияларини берди.

Шунингдек, тадбирда тинчлик неъматининг нақадар бебаҳо эканлиги таъкидланди. Бу сўзнинг замирида бир қанча маъно мужассамлиги, бугунги дориломон ҳаётда ҳар бир жабҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар ва ўзгаришларнинг ҳаммаси юртимизда ҳукм сураётган тинчлик туфайли рўй бераётганлигини, ҳар бир инсон буни қадрига етган ҳолда тинчликни таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиш кераклигини, айниқса божхона хизматида бу жуда муҳим аҳамият касб этиши айтиб ўтилди.

Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи Х.Файзуллаев тадбирда иштирок этган фахрийларга ёш божхоначиларга берган тавсия ва маслаҳатлари учун чуқур миннатдорчилик билдирди.

Зеро, фахрийларнинг бой ҳаётий тажрибаси ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамияга эга эканлигини инобатга олган ҳолда бу каби учрашувларни мунтазам равишда ўтказиб бориш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.

 

19.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг