Хусусан, Бош прокуратура Академияси ходимлари томонидан коррупцияга қарши кураш, тезкор қидирув фаолиятини ташкил этиш йўналишларида божхона органларининг соҳавий тузилмалари ходимлари учун ташкил этилган ўқув курсларида бир неча бор машғулотлар ўтказилди.
Шу билан бирга, Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети ходимлари ҳам Бош прокуратура Академиясида ўқув машғулотлари ўтказиш учун жалб қилмоқда. Жумладан, факультетнинг “Махсус фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси, божхона хизмати майори С.Шомирзаев томонидан 2019 йил 19 июнь куни Академиянинг “Прокуратура органларида раҳбарлик лавозимларига захирада турган кадрларни касбий қайта тайёрлаш” ўқув курси тингловчилари учун “Интеллектуал мулк ҳуқуқининг божхона органлари томонидан ҳимоя қилиниши: миллий қонунчилик ва хорижий тажриба” мавзусида маъруза қилинди. Маърузада Божхона кодексининг 56-боби интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг божхона органлари томонидан ҳимоя қилинишига оид нормаларга бағишланганлиги, Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона реестри юритилиши ташкил этилганлиги, янги қабул қилиниши режалаштирилган Божхона кодекси лойиҳасида ҳам бу борадаги масалаларга эътибор берилаётганлиги таъкидланди.
Шунингдек тингловчиларга мазкур соҳадаги Европа Иттифоқи, АҚШ, Россия Федерацияси ҳамда Марказий Осиё республикалари тажрибасига оид маълумотлар берилди.
Маъруза сўнгида тингловчилар томонидан мавзуга доир ҳамда божхона соҳасида бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан суҳбат ташкил этилди.
19.06.2019