Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Автомобилларни ноқонуний йўллар билан олиб кираётганлар фош этилди
1672
Бугунги кунда юртимизда товар моддий бойликлар ва транспорт воситаларини ноқонуний олиб ўтишнинг яширин механизми ва “канал”ларини аниқлаш ва унга чек қўйиш борасида муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Автомобилларни ноқонуний йўллар билан олиб кираётганлар фош этилди
Тезкор маълумот асосида ўтказилган тадбир чоғида Фарғона тумани Ёшларобод қишлоғи ҳудудида “Nexia” русумли автомашинани бошқариб кетаётган Н.Т тўхтатилиб текширилганда унинг қилмиши фош бўлди. 
 
Аниқланишича, 1996 йилда ишлаб чиқарилган мазкур автомашина кузов ва двигатель рақамларига кўра қўшни давлатга тегишли экан.
 
Н.Т нинг кўрсатмаси асосида унинг Фарғона шаҳридаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилиб, ҳовлисида 1 дона “Nexia” русумли автомашина тургани, у ҳам қўшни давлатга тегишли транспорт воситаси экани маълум бўлди.
 
Аниқланишича, Н.Т ва А.Қ.лар қўшни давлатга бориб, у ердаги танишидан 2 дона “Nexia” русумли автомашинани сотиб олган. 600 доллар эвазига айланма йўллар орқали, божхона назоратини четлаб, Фарғона тумани ҳудудига олиб ўтган. 
 
Улар бошқа автомашинанинг давлат рақамларини ноқонуний олиб ўтилган машинага тақиб қўйишган. 2 дона “Nexia” русумли автомашинани эҳтиёт қисмларга ажратган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида сотиб фойда кўрмоқчи бўлган.
 
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида мазкур автомашиналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинмаганлиги, уларнинг қиймати 44 миллион 500 минг сўмни ташкил қилиши аниқланган. 
 
Вилоят божхонаси бошқармаси томонидан уларга нисбатан иш ҳужжатлари тўпланиб, Фарғона шаҳар маъмурий судига юборилган. Суд томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли жазо тайинланиб, 2 дона “Nexia” русумли автомашина давлат фойдасига мусодара қилинди. 
 
Қонунбузарликни олди олинишига эришилди. Мазкур автомашиналар қанча одамларнинг хавфсизлигига таъсир қилиши, жиноятларни келиб чиқариши ҳам мумкин эди. Мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ана шундай ноқонуний ҳолатга албатта чек қўйилади.
 

19.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг